Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

NASA металл қазилма бойликлари астероидга космик кема юборади

NASA металл қазилма бойликлари астероидга космик кема юборади

NASA муҳандислари «Psyche» миссиясини тайёрлашнинг якуний босқичига ўтишди. Миссия доирасида космик кема таркибида металл қазилма бойликлари бўлган «Psyche -16» астероидга учирилади.

«Psyche-16» астероиди тахминан олтин, темир, никель ва бошқа металлардан ташкил топган. АҚШ қонунчилигига кўра, компаниялар самовий жисмлардан материаллар олиш ҳуқуқига эга, бироқ ушбу NASA миссияси улардан фойда кўриш мақсадида эмас, балки ўрганишга қаратилган.

Космик кема 5 октябрь куни астероидга учади, у деярли 180 миллион км масофани босиб ўтади.

Маълумот учун, «Psyche-16» астероиди қуёш тизимининг энг катта марваридларидан бири деб аталади. Олимлар унинг иқтисодий ва илмий нуқтаи назардан қанчалик бой эканлигини яқинда кашф этишди.

Киритилди: 12:53 25.07.2023. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!