Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нарпайда истеъмолга яроқсиз 100 турдаги алкогол маҳсулотлари йўқ қилинди

Нарпайда истеъмолга яроқсиз 100 турдаги алкогол маҳсулотлари йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлимининг иш юритувига жиноят ишлари бўйича Нарпай тумани судининг 2025 йил 20 июн ва 15 июлдаги ижро варақаларига асосан жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган, департаментнинг туман бўлимида сақланаётган 3034 дона жами 100 турдаги истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича 2025 йил 17 сентябрда ижро тайинланиб, Нарпай тумани ҳудудида жойлашган марказий чиқиндихонаси ҳудудида, МИБнинг Самарқанд вилоят бошқармаси, тегишли соҳа ходимлари ҳамда холислар иштирокида ижро ҳужжатида кўрсатилган далилий ашё сифатида олинган мол-мулклар синдириш ва қўмиб ташлаш йўли билан йўқ қилинди.

Киритилди: 14:38 20.09.2025. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!