Николас Мадуро АҚШ Венесуэлани босиб олишни режалаштираётганини айтди.
Унинг RTга берган интервьюсидан асосий баёнотлар:
▪️АҚШ Венесуэлага бостириб кириш мақсадида ҳукумат обрўсига “Голливуд услубида” доғ туширмоқчи.
▪️"АҚШ “наркокартелларга қарши операция” баҳонасида Венесуэла яқинида қўшин тўплади. Ҳозир қирғоқларимиз яқинида 8та эсминец битта атом сув ости кемаси бор, 1200 та ракета бизга қаратилган.”
▪️"Гап гиёҳванд моддалар савдоси ҳақида эмас, йўқ – аслида уларга нефть ва газ керак..."
▪️Венесуэла жаҳондаги энг йирик нефть заҳираларига эга, газ заҳиралари бўйича тўртинчи ўринда. Ундан ташқари 30 млн гектар унумдор ер ва сув бор."
▪️АҚШ таҳдиди туфайли Мадуро мамлакатда 25 000 ҳарбийлар ва милицияни сафарбар қилган.
АҚШ 5 сентябрь куни “наркокартелларга қарши кураш” мақсадида Пуэро Рикодаги ҳарбий аэродромга 10га яқин F-35 қирувчи самолётларини жойлаштирган, Кариб денгизида 10га яқин АҚШ ҳарбий кемаларини жамлаган эди.