Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нарколаборатория ташкил қилган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари узоқ муддатга қамалди

Нарколаборатория ташкил қилган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари узоқ муддатга қамалди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида яшовчи муқаддам судланган фуқаро И.И. “Телеграм” мессенжерида гиёҳвандлик воситалари сотиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзоси томонидан газ печи ичига яширилиб, Россия Федерациясидан юборилган 321 гр. “5Ф-АПИНАCА” номли синтетик наркотик моддани қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, кейинроқ И.И. томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу ажал оғусини олиш учун келган вақтида Андижон вилоятининг Марҳамат туманида истиқомат қилувчи Ж.С. ҳам ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси топшириғига кўра, Ж.С. Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, у ерда нарколаборатория ташкил қилгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, Ж.С. томонидан Марҳамат тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг. 372 гр. “a-PVP” синтетик наркотик моддаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан мазкур шахслар Жиноят Кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, И.И. 13-йил 6 ой ва Ж.С. 15-йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: Бугун 16:36. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!