Ҳимоячи Лукас Васкес келаси ёзда “Реал”ни тарк этиши мумкин.
TodoFichajes портали ўз саҳифаларида хабар беришича, 33 ёшли футболчининг қарорига Трент Александр-Арнолднинг эҳтимолий шартнома имзолаши таъсир қилган бўлиши мумкин.
Англиялик футболчи Мадрид клубига ўтиши мумкин, кейин эса Васкеснинг ўйин вақти кескин чекланади.
Тажрибали Васкесга "Севилья" қизиқиш билдирмоқда. Андалусия клуби Лукас иккинчи Хесус Навасга айланиши мумкинлигига ишонмоқда.