Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп унинг қўл остида АҚШда расман фақат икки жинс бўлишини айтди

Трамп унинг қўл остида АҚШда расман фақат икки жинс бўлишини айтди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп унинг маъмурияти фақат эркак ва аёл жинси бўлган гендер сиёсатига амал қилишини айтди.

Сиёсатчи бу ҳақда Феникс (Аризона) шаҳрида бўлиб ўтган AmericaFest анжуманида гапирган.

"Трамп маъмурияти даврида Қўшма Штатлар ҳукуматининг расмий сиёсати шундан иборатки, фақат иккита жинс мавжуд: эркак ва аёл. Бу жуда мураккаб кўринмайди, тўғрими?" - деди у.

Бизнесмен Вивек Рамасвами билан биргаликда Трамп маъмуриятида ҳукумат самарадорлигини ошириш ва бюрократияга қарши курашиш бўйича янги бўлимни бошқарадиган миллиардер Илон Маск демократ Жо Байденнинг амалдаги маъмуриятининг гендер сиёсатини ҳам танқид қилди.

Киритилди: Бугун 09:34. Ўқилди: 1132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!