Улар Суриядан аскарлар ва ҳарбий техникани олиб чиқиб кетиш учун юборилган бўлиши мумкин.
OSINT таҳлилчилари маълум қилишича, "Иван Грен", "Александр Отраковский", "Александр Шабалин" катта десант кемалари, шунингдек, "Спарта" ва "Урса Майор" юк кемалари Гибралтар бўғозидан ўтиб, ҳозирда Ўрта Ер денгизида жойлашган. Ушбу юк кемалари асосан Россиянинг Суриядаги ҳарбий гуруҳини таъминлаш учун ишлатилган.
OSINT таҳлилчисининг хабар беришича, бу кемалар Суриянинг Тартус шаҳрига ўз ҳарбий ускуналар ва қурол-яроғини олиб чиқиб кетиш учун йўл олган бўлиши мумкин.