Қонун (ЎРҚ–1151-сон, 11.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
📜 Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш,
➖ 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
🗒 Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш,
➖ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
💰 Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилиш,
➖ 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
▶️ Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш,
▫️ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️ 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▫️ 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.