Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакатнинг асосий душмани бошқа давлатларга қарамлик эканини айтди. Бу ҳақда РБК ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Модининг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг ўзини ўзи таъминлаши “юз дардга даво”дир.
"Мамлакатнинг дунёда жиддий сиёсий душманлари йўқ, аммо бошқа давлатларга турли соҳалар бўйича қарамлик муваффақиятсизликка олиб келади. Агар Ҳиндистон бошқаларга қарам бўлишда давом этса, унинг ўзига бўлган ҳурмати бузилади", - деди Моди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Россия нефтига қарамлиги жиддий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Трамп ҳокимиятга келгач, Ҳиндистонга нисбатан катта тарифлар жорий этди.