Қўшни давлатга ўтиш учун "Ғишткўприк" чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётган вақтида ҳатти-харакатларида шубҳа пайдо бўлганлиги сабабли божхона ходими белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказди.
Натижада, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ёзма равишда декларацияланмаган 670 000 Россия рубли миқдоридаги хорижий валютаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.