Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Наманганда туман солиқ инспекцияси бош инспектори пора билан қўлга тушди

A A A
Наманганда туман солиқ инспекцияси бош инспектори пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган вилояти Давлатобод тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори пора билан ушланди.

У масъулияти чекланган жамиятнинг молиявий фаолияти юзасидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида МЧЖга 383 миллион сўмлик фойда солиғи қўшимча ҳисоблангани ва ушбу пул маблағи МЧЖ томонидан тўланиши кераклигини айтган.

Лекин у солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш орқали ушбу суммани бартараф этиб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 3 минг доллар олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланган.

ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Миллий гвардиянинг Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси Андижон туман бўлими сафдор ходими йуқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ҳарбий хизматчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланган.

Киритилди: 14:48 30.07.2023. Ўқилди: 1559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!