Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. тегишли тартибда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги дорихонада сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан умумий баҳоси 140,9 млн сўмлик 1 197 турдаги 29 289 дона дори воситалари ва тиббий буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.