Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Наманганда салонида 5 нафар ўқувчи бўлган Gentra аянчли ЙТҲга учради — қурбон бор

Наманганда салонида 5 нафар ўқувчи бўлган Gentra аянчли ЙТҲга учради — қурбон бор

"Namangan MTRK"да берилган лавҳада айтилишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 октябрь куни Наманган шаҳри Марғилон кўчасида содир бўлган.

5 нафар мактаб ва техникум ўқувчилари томонидан Gentra автомобили ижарага олинган. Вояга етмаган йигит машинани катта тезликда бошқариб, бошқарувни йўқотиши оқибатида икки томонлама йўлни ажратувчи бетон тўсиқдан ошиб қарама-қарши йўналишда келаётган Зил русумли юк автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲдан сўнг улар зудлик билан шифохонага олиб борилган. Бироқ ҳайдовчи йўлдаёқ вафот этган.

Жабрланувчиларнинг қолган 4 нафари (3 нафари 17 ёш, бир нафари эса 15 ёш) ҳам оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!