Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган қора Gentra топилди

Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган қора Gentra топилди

11 феврал куни Наманган шаҳрида давлат рақамисиз бўлган қора Gentra русумли автомобил пиёдани уриб қочиб кетган. Наманган вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ушбу транспорт воситасининг ҳайдовчиси қўлга олинган.

Хабар қилинишича, 11 февраль соат 06:40 ларда номаълум шахс Gentra машинасида шаҳарнинг Амир Темур кўчасида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани (1958 й.т.) уриб юборган. Кузатув камерасидаги ёзувдан кўринадики, у тўқнашувдан сўнг аввал тўхтаган, сўнг ҳодиса жойидан яширинган.

ЙҲХБ пиёда воқеа жойида вафот этганини билдирди.

Наманган вилояти ИИБ ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берди. Бошқарма эълон қилган видеодаги эркак қўрққанидан воқеа жойидан қочиб кетганини ва машинасини уйда сақлаганини айтди. У узр сўради ва пушаймон эканини билдирди. Машинанинг олд ойнаси синган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчини топишда ёрдам берган аҳоли ва интернет фойдаланувчиларига миннатдорчилик билдирди.

Ушбу ҳолатни содир этган шахс Наманган шаҳри ҳудудида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро экани аниқланган. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўришлик учун ҳайдовчи ва транспорт воситаси тергов бўлимига топширилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида «барча қора Gentraʼлар жарима майдонига олиб кирилмоқда», деган сарлавҳа билан видеолар тарқалганди. Шунингдек, хабарларда Андижон ва Фарғона вилоятларидан Наманганга борган қора Gentra’лар ҳам ушланиб, текшириш учун жарима майдонига олиб кирилаётгани айтилган эди.

Киритилди: 23:55 12.02.2025. Ўқилди: 1974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!