Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Наманганда МИБ 1,2 млрд сўмлик мол-мулкни сотувга чиқарди

Наманганда МИБ 1,2 млрд сўмлик мол-мулкни сотувга чиқарди

Улар солиқ ва банк ташкилотлари фойдасига бўлган қарздорликларни ундириш мақсадида аукционга қўйилган.

Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон тумани бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида солиқ ва банк ташкилотлари фойдасига бўлган қарздорликларни ундириш мақсадида умумий қиймати 1,2 миллиард сўмга тенг мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Хусусан, “Неъмат Ҳамид Зокир” фермер хўжалигидан солиқ органлари фойдасига 120 миллион сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш бўйича қонуний чоралар кўрилмоқда. Мазкур қарздорлик 25 та ижро ҳужжати асосида шаклланган.

Қарздорликни ундириш мақсадида фермер хўжалигига тегишли боғ (ер майдони) хатланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори талабларига мувофиқ равишда аукцион савдоларига чиқариш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон тумани бўлими томонидан белгиланган тартибда, қонун талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, аукцион савдолари очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиб, барча фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этиши мумкин.

Киритилди: Бугун 16:19. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!