Мазкур ЙТҲ жорий йил 22 февраль куни соат 15:10 атрофида Наманган вилояти Уйчи тумани Яккатут маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2014 йилда туғилган қизни уриб юборган.
Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси берган маълумотга кўра, қизалоқ оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.