Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда келинойиси 5-синфда ўқийдиган қизни каналга итариб юборган. Қизча ҳалок бўлди

Наманганда келинойиси 5-синфда ўқийдиган қизни каналга итариб юборган. Қизча ҳалок бўлди

2021 йил 5 апрель куни соат 19:00да Наманган шаҳар, Соҳил МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи С.А.Мамадалиев туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, унда Чортоқ тумани, Бағрикенглик МФЙ, Олмазор кўчаси, 88-уйда онаси Мамадалиева Насиба қарамоғида бўлган вояга етмаган фарзанди Асатиллаева Маърифат Солижон қизи шу куни эрталаб Чортоқ туман ХТБга қарашли 47-сонли умумтаълим мактабига кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилиб, қизини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, вояга етмаган М.Асатиллаеванинг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шундан сўнг, вояга етмаган М.С.Асатуллаеванинг шубҳали бедарак йўқолишида уни қотиллик жинояти қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини назарда тутиб, 06.04.2021 йилда туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми
“в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 06.04.2021 йилда вояга етмаган М.Асатуллаеванинг жасади Наманган шахар, Шербулоқ МФЙ, Шербулоқ кўчасидан оқиб ўтган “Катта Наманган” канали устидан ўтган кўприк остининг сув оқими паст бўлган қисмидан ташқи тан жароҳатларсиз топилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, вояга етмаган М.С.Асатуллаевани 2021 йил 5 апрель куни соат 10:30да келинойиси 1999 йилда туғилган Қодиржонова Феруза Комилжон қизи мактабдан олиб чиқиб кетганлиги ва Чортоқ тумани, А.Навоий МФЙ, М.Улуғбек кўчасидан оқиб ўтган “Катта Наманган канали”га олиб бориб, сувга итариб юборганлиги аниқланган.

Шунга кўра, фуқаро Ф.К.Қодиржонова 06.04.2021 йилда жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 12:35 12.04.2021. Ўқилди: 4731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!