Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Наманганда жинсий зўравонликка учраган боғча боласи ҳақида тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралди

Наманганда жинсий зўравонликка учраган боғча боласи ҳақида тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралди


Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда Учқўрғон туманида рўй берган ҳодиса бўйича турли асоссиз маълумотлар тарқалаётгани юзасидан баёнот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан 12 сентябрь куниёқ жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс қамоққа олинган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жинсий зўравонлик содир этган шахсга 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади ва ҳеч қандай енгиллик қўлланилмайди.

Омбудсман боланинг шаъни ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчиликдан фақат расмий маълумотларга таянишни сўраган.

Киритилди: 20:46 25.09.2026. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!