Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда ИИБ ходимлари фуқарони қийнаб, оғир аҳволга солгани айтилмоқда

Наманганда ИИБ ходимлари фуқарони қийнаб, оғир аҳволга солгани айтилмоқда

Наманганда ИИБ ходимлари фуқарони қийнаб, оғир аҳволга солган. Бу ҳақда "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Ташановнинг ёзишича,16 август куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Наманган вилоят филиалида 31 ёшли А. Ў. жарроҳлик амалиётидан ўтказилган ва унинг қора талоғи олиб ташланган. Фуқаронинг адвокатига кўра, бу ҳақда Наманган вилояти прокурорига дарҳол хабар берилган.

Боиси 14 август куни фуқарони ИИБ ходимлари ИИБ биносида икки кун давомида қийноққа солиб, унга ҳаёти учун оғир тан жароҳатлари етказишган. Сўнг уни майда безориликда айблаб, ЖИБ Наманган шаҳар судига олиб келишган. Айблов тасдиқланмаган, маъмурий иш суд томонидан рад қилинган.

Фуқаро ички ишлар органи ходимлари томонидан касалхонага келтирилган ва ҳаёти сақлаб қолинган.

"Бу борада барча тиббий маълумотномалар, видео лавҳалар мавжуд. Адвокат тақдим қилган фотосуратларда фуқаронинг қўлидаги кишан излари, баданидаги тан жароҳатлари яққол кўринади", деб ёзади Ташанов.

Киритилди: 08:52 27.08.2025. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!