Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда боғча болалари қабристонга олиб борилгани ростми?

Наманганда боғча болалари қабристонга олиб борилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти болалари қабристонга олиб борилгани айтилган хабарлар тарқалди.

Расмий муносабатга кўра, Чортоқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”ни ўтказиш бўйича тавсия хати берилган.

Бироқ 2024 йил 8 май куни ЯТТ У.М. томонидан Damas автомашинасида ўриндиқлардан ортиқча болаларни олиб, туман марказида жойлашган Хотира майдонига муассаса тарбияланувчилари олиб борилган. Хотира майдонидан қайтишда ЯТТ У.М. томонидан яқин ва бир йўналишда бўлганлиги учун сўроқсиз Тол мозор қабристонига боғча тарбияланувчилар билан бирга кирилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ЯТТ У.М. билан бўлиб ўтган ҳолат юзасидан суҳбатлашилди. 2024 йил 13 май куни ЯТТ У.М.ни тушунтириш хати ва унинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш бўйича ҳужжатлар вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига тақдим қилинади.

Киритилди: 23:25 13.05.2024. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!