Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда бир оила тарвуздан заҳарланди. Эр-хотин вафот этди

Наманганда бир оила тарвуздан заҳарланди. Эр-хотин вафот этди

Наманган вилояти Норин туманида бир оила тарвуздан заҳарланди, уларнинг икки нафари вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Darakchi.uz`га хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 11 август соат 09:30 ларда Норин тумани, “Катта яйдоқ” МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 115-уйда яшовчи фуқаролар Ж.Х., унинг турмуш ўртоғи М.Э. ва фарзандлари Г.Х., Р.Х. ҳамда набиралари С.Р., У.Р. ўз яшаш хонадонида овқат ва 2022 йил 7 август куни туман деҳқон бозори олд қисмидан сотиб олган ҳамда икки кун музлаткичда сақлаб, 2022 йил 9 августда истеъмол қилган тарвуз маҳсулотидан заҳарланган. Оқибатда Ж.Х. ва унинг турмуш ўртоғи М.Э. яшаш хонадонида вафот этган.

Фуқаро Г.Х., Р.Х. ва уларнинг фарзандлари туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Норин туманлараро СТЭБнинг 11.08.2022 йилдаги 71 ва 72-сонли дастлабки маълумотига кўра, марҳум Ж.Х ва М.Эларнинг ўлимига – номаълум овқат маҳсулотидан захарланиши, ички аъзолар шок ҳолати, қонни суюқ ҳолда бўлиши, сурункали юрак ишемик касаллиги, ўткир мия ўпка шиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Фуқаро Ж.Х. ва М.Э.нинг вафот этгани, фуқаро Г.Х. ва унинг фарзандлари ҳамда синглиси Р.Х. заҳарлангани сабабига аниқлик киритиш махсус билим талаб қилишини инобатга олиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:42 15.08.2022. Ўқилди: 3045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!