11 ноябр куни соат 22:32 да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Наманган вилоятининг Косонсой туманида жойлашган.
Зилзила магнитудаси 4 баллни, чуқурлиги 16 километрни ташкил этган.
Зилзиланинг сезилиш кучи Наманган вилоятида 2-3 балл бўлган.