Бугун 10 декабрь, 2022 йил, шанба

O'ZB

Наманганда 16 яшар болани 27 500 волтли ток урди

Наманганда 16 яшар болани 27 500 волтли ток урди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Наманган туманида 9-синфда таҳсил олувчи ўқувчини 27 500 волтли ток урди.

Ҳодиса Наманган тумани Миришкор маҳалласи ҳудудидан ўтган «Тўрақўрғон-Роғустон» темир йўл бекатларининг 81-километри 1-пикетида соат 19:05 ларда юз берган. 2006 йилда туғилган бола темир йўл изининг ёнида жойлашган юқори кучланишли симёғочга чиқиб, суратга тушмоқчи бўлганда 27 500 волтли ток урган.

Бола олган жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, бемор жонлантириш бўлимига олиб келинган вақтида шок ҳолатида бўлган. Кўрсатилган ёрдамдан сўнг шок ҳолатидан чиқарилган. Ҳозирда бемор ҳолати стабил ва режали муолажа оляпти.

Содир бўлган ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўйича жабрланувчи ўқийдиган мактабда тушунтириш ўтказилган.

Киритилди: 17:24 27.09.2022. Ўқилди: 3001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!