Бугун 9 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Наманган вилоятида 700 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Наманган вилоятида 700 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “K.H.” МЧЖ раҳбари И.А. “Бешкапа” МФЙ ҳудудидаги дорихонасида сифати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 700 млн сўмлик 1 597 турдаги дори воситаларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:14 01.04.2025. Ўқилди: 557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!