Бугун 22 сентябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Наҳотки! Хитой СССР тақдирини такрорлаши мумкинми?

Наҳотки! Хитой СССР тақдирини такрорлаши мумкинми?

Aсли келиб чиқиши ҳонгконглик иқтисодчи, 40 ёшли Майкл ҳукумат намойишчиларнинг талабларини бажармаётганини ва кундан кунга ҳукуматга нисбатан ишончсизлик ортиб бораётганини айтди. Унинг айтишича, намойишчилар талаблари қуйидаги
5 қисмдан иборат:

1) универсал тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи;

2) мустақил полиция текшируви;

3) норозиликни бостиришни тўхтатиш;

4) айбсиз ушланганларни озод қилиш;

5) ушлаб бериш тўғрисидаги қонунни бекор қилиш.

“Инглизлар даврида ҳолат жуда яхши эди. Одамларда сўз эркинлиги бор эди. 80 йиллар Хитой заиф бўлган вақтларда, Ҳонгконг олтин асрда яшарди. AҚШнинг ёрдам қўлини чўзишига келсак ... мен буни 50 га 50 деб биламан. Чунки, AҚШ Ҳонконгдан фақатгина Хитой билан савдо урушида дастак сифатида фойдаланишлари аниқ. Биз Ҳонгконгда хитойликлар билан умумий маданиятга эга эмасмиз. Биз ҳамма нарсада фарқ қиламиз. Хитой зулм қилишни яхши кўради, биз демократияни хоҳлаймиз! Биз ҳозир мустақиллик орзусини амалга ошириш имконсизлигини тушунамиз. Aммо 1989 йилда СССР мавжуд бўлганда ҳам ҳеч ким ҳеч нарсани олдиндан айтиб беролмаган эди. Aлбатта, биз бу воқеадан илҳом оламиз. Биз – Хитой  СССР тақдирини такрорлашини хоҳлаймиз”, дейди Майкл.

Эслатиб ўтамиз, 4 сентабрь куни Ҳонгконг раҳбари “жамоатчилик ҳавотирларини тинчлантириш учун ҳукумат қонун лойиҳасини қайтариб олишини” расман маълум қилган эди, дейди "togri.uz".

Киритилди: 07:30 08.09.2019. Ўқилди: 5356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!