Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Нафтогаз" раҳбари Сергей Корецкий бош вазир лавозимига энг яхши тайёргарликка эга номзод

"Нафтогаз" раҳбари Сергей Корецкий бош вазир лавозимига энг яхши тайёргарликка эга номзод

Бу ҳақда Украина президенти Киевга келган Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

​"Агар биз қишга кириб бораётган бўлсак, тайёргарлик кўришимиз керак. Биз аллақачондан бери тайёргарлик кўрмоқдамиз, бироқ устувор вазифа қишга тайёргарлик. Шунинг учун Сергей Корецкий барча маслаҳатлашувлардан сўнг, шубҳасиз, Украина бош вазири лавозимига энг яхши тайёрланган шахсдир", — деб таъкидлади Владимир Зеленский.

​14 июл куни бош вазир Юлия Свириденко бошчилигидаги Украина ҳукумати истеъфога чиқарилди. Янги бош вазир тайинлангунга ва Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунга қадар ҳукуматни вақтинча бош вазир ўринбосари Денис Шмигал бошқариб туради.

Киритилди: 10:55 16.07.2026. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!