Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мюнхенда намойишчилар устига автомобиль бостириб бориши оқибатида жабрланганлар сони ортиб бормоқда

Мюнхенда намойишчилар устига автомобиль бостириб бориши оқибатида жабрланганлар сони ортиб бормоқда

13 февраль куни Мюнхенда намойишчилар устига автомобиль бостириб бориши оқибатида камида 36 киши жабрланди.

Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Кристиан Хубер маълум қилди.

"Ҳозирда гап бизда маълумотларга эга бўлган 36 нафар жабрланувчи ҳақида бормоқда”, — деди у матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, полиция жабрланганлар сони ортиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Икки киши “оғир тан жароҳати олди”, жумладан, саккиз нафари оғир, яна ўн нафари ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонада. Қолганлари эса енгил жароҳатлар олган.

Хубернинг қўшимча қилишича, қурбонлар сони якуний бўлмаслиги мумкин, чунки намойишчиларнинг бир қисми тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган бўлиши мумкин.

Киритилди: 17:43 14.02.2025. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!