Мюнхенда полиция одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда Германиянинг Билд нашри .
Воқеа маҳаллий вақт билан соат 20:00да одатда Октоберфест пиво фестивальи бўлиб ўтадиган Тересенвизеда содир бўлган. Полиция ҳужумчига қарата ўқ узди, у кўп ўтмай касалхонада вафот этди.
Аёлнинг ниятлари ҳозирча ошкор этилмаган. Газетанинг таъкидлашича, унинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.