Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мьянмада Гўзаллик маликаси зилзила пайти гўдакни қутқариб ҳалок бўлди

A A A
Мьянмада Гўзаллик маликаси зилзила пайти гўдакни қутқариб ҳалок бўлди

Мьянманинг собиқ гўзаллик танлови ғолибаси Сили Ми Мандалайда зилзила туфайли қулаб тушган бино вайронаси остидан жонсиз ҳолда топилди, деб ёзди Британиянинг “Need To Know” нашри.

Маълум бўлишича, гўзаллик маликаси ёш болани қутқармоқчи бўлиб, ўз жонини қурбон қилган. Қизнинг жасадини қутқарувчилар 12 қаватли бино уюми тозалангандан кейин топишган.

28 ёшли Сили Ми 2018 йил “Miss Tourism World” танловида Мьянма шарафини ҳимоя қилиб, ушбу мамлакатдан илк бор ғолиб бўлган вакилга айланган.

Охирги маълумотга кўра, Мьянма зилзиласи қурбонлари сони 3600 дан ошган, беш минг одам жароҳатлангани ҳам қайд этилган.

Киритилди: 16:21 08.04.2025. Ўқилди: 1685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!