Мьянмада автобус чуқур жарликка қулаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.
"Чоршанба куни кечқурун Мьянманинг Магвай минтақасида театр труппаси аъзоларини олиб кетаётган транспорт воситаси чуқур жарликка қулаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди", дейилади хабарда.
Қолган йўловчиларнинг аҳволи ва жароҳатланганлар сони ҳақида хабар берилмаган.