Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Музқаймоқдан одамлар вафот этяпти" деган хабарлар асоссиз"

"Музқаймоқдан одамлар вафот этяпти" деган хабарлар асоссиз"

Санэпидқўмита ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлаётган ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди.

Қайд этилишича, “хавфли музқаймоқ” ҳақидаги видео мутлақо асоссиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда музқаймоқ истеъмолидан заҳарланиш ёки оғир салбий ҳолатлар қайд этилмаган.

Барча музқаймоқ маҳсулотлари тегишли ташкилотлар назорати ва лаборатория синовларидан ўтади. Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро стандартларга амал қилади.

“Фуқароларни ёлғон хабарларга ишонмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга чақирамиз. Музқаймоқни фақат расмий савдо шохобчаларидан ва хавфсизлик ҳужжати билан харид қилинг”, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:45 18.08.2025. Ўқилди: 2238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!