Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Музокараларда ривожланиш бўлмаса, АҚШ Эрон билан урушни қайта бошлайди

Музокараларда ривожланиш бўлмаса, АҚШ Эрон билан урушни қайта бошлайди

Агар музокараларда ҳеч қандай тараққиёт бўлмаса, Қўшма Штатлар яқин орада Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкин.

Бу ҳақда Axios бу ҳақда манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, шанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Ҳормуз бўғозидаги сўнгги кескинлашув ва Эрон билан музокараларни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказди. Вазият хонасида бўлиб ўтган учрашувда вице-президент Жей Ди Вэнс, ҳарбий котиб Пит Хегсет, давлат котиби Марко Рубио, молия вазири Скотт Бессент, президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Оқ уй штаби бошлиғи Сюзан Уайлс, Марказий разведка директори Жон Рэтклифф ва АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Дэн Кейн иштирок этди.

"Агар Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларда ҳеч қандай ютуқ бўлмаса, уруш яқин кунларда қайта бошланиши мумкин", деб таъкидлади АҚШнинг юқори лавозимли амалдори.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!