Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Музлаткич ва телевизорларни нега 10 қаватдан улоқтиришди?

A A A
Музлаткич ва телевизорларни нега 10 қаватдан улоқтиришди?

Томск давлат университети радиоэлектроника факультети талабалари эскириб қолган техникаларни ўнинчи қаватдан пастга улоқтира бошлашди.

Мазкур акция ташаббускорлари сўзларига кўра, қадимий электр ускуналардан қутулиш баробарида радиоэлектроника ихлосмандлари техника тарққиёти ғалабасини нишонламоқчи бўлишган. Томсклик талабалар ҳозирги кунда замонавий техникалар жуда тез ривожланиб кетаётганини таъкидлаб, доим олға юриш кераклигини таъкидлашмоқда.

Мазкур анъана 80 йиллар охирида “Радио куни” расман нишонланила бошлаган пайтда кириб келган. Ҳар сафар акция нафақат талабалар орасида, балки ўқитувчилар ўртасида ҳам тобора оммалашиб бормоқда. 2001 йилда мазкур байрам ҳар йилги байрам тадбири тусини олиб, уни нафақат бир университет талабалари, балки Томскнинг бошқа ўқув даргоҳлари ҳам нишонлай бошлашди.

ria.ru

Киритилди: 08:48 15.05.2018. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар