Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен Украинани Россия билан урушни тугатиш учун ноқулай шартларга мажбурлаш АҚШнинг манфаатларига зарар етказишини таъкидлади.
"Муваффақиятсизликка учраган Украина нафақат Европани, балки АҚШни ҳам заифлаштиради," деди фон дер Ляен.
У бу фикрларни АҚШнинг Украинага нисбатан сиёсати ноаниқ бўлиб турган бир пайтда ўтказилаётган Мюнхен хавфсизлик конференциясида билдирди. Пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Европа раҳбарлари ёки Украина билан маслаҳатлашмасдан, россиялик ҳамкасби билан можарони тугатиш ҳақида телефон орқали суҳбатлашиб, кўпчиликни ҳайратда қолдирган эди.
Фон дер Ляен Трампни "адолатли тинчлик" йўлида ҳамкорлик қилишга чақирди.
Шунингдек, у Европа Иттифоқи мудофаа харажатларини кескин ошириши зарурлигини айтиб, бундай ўсишни амалга оширишнинг бир усули сифатида блокнинг қатъий қарз қоидаларини юмшатишни таклиф қилди.
"Бу аъзо давлатларга мудофаа харажатларини сезиларли даражада ошириш имконини беради," деди ЕИ раҳбари.