Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп БРИКСни огоҳлантирди: “Қўшилсанг — жавобини оласан”

Трамп БРИКСни огоҳлантирди: “Қўшилсанг — жавобини оласан”

АҚШ президенти Дональд Трамп БРИКС мамлакатларига қўшимча бож солиқлари билан таҳдид қилиб, агар улар АҚШга қарши ягона фронт тузса, бундай бирлашув “тезда тугатилишини” айтди.

У БРИКСни долларга таҳдид қилишда айблади ва Вашингтон бу уринишларни босим билан тўхтатганини таъкидлади. 6 июль куни у БРИКС мамлакатларига нисбатан 10%лик бож жорий қилишни таклиф қилди, агар улар “антиамериканча сиёсат”ни қўллаб-қувватлашса.

Россия томони эса БРИКС долларга қарши эмас, балки миллий валюталарга асосланган мустақил ҳисоб-китоб тизимини яратиш ниятида эканини билдирди. Бугунги кунда БРИКС билан Россиянинг тўловларининг 90%и рубль ва бошқа миллий валюталарда амалга оширилади.

Киритилди: Бугун 15:06. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!