🔎 Баъзи хасталиклар организмда секин-аста ва энг ёмони, яширин белгилар билан ривожлана боради. Оқибатда касаллик кеч босқичда аниқланиб, беморларни даволаш самарадорлиги кескин пасайиши мумкин.
📌 Шундай патологиялардан бири простата бези саратонидир.
👨🏻⚕️ Олимжон Имомов,
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири:
💬 — Халқаро тадқиқотларга кўра, 2040 йилга бориб, дунёда бу дард билан касалланиш кўрсаткичи 2 баравар, ундан ўлим даражаси эса 85 фоиз (йилига қарийб 700 мингта)га кўпайиши прогноз қилинган.
🩺 Чунки простата бези саратони 40-50 ёшдан кейин ривожлана бошлайди ва асосан 65 ёшдан ошган эркакларда аниқланади. Бу ҳолат касалликнинг яққол белгилари кеч босқичда намоён бўлиши билан боғлиқ.
‼️ Бироқ кекса ёшли беморларда уни даволаш оғир асоратларни келтириб чиқариши эҳтимолини оширади.
⬇️ Простата бези саратонининг 4 босқичи мавжуд.
💘-босқич: ўсимта микроскопик ўлчамда бўлади ва уни ультратовуш текшируви ёрдамида аниқлаб бўлмайди. Ташхис жараёнида фақат простата антигени таҳлили натижа беради. Мазкур босқичда саратон аломатлари кузатилмайди, бемор ўзини яхши ҳис қилади.
💘-босқич: хавфли ўсма тобора катталашади. Лекин простата безидан ташқарига чиқмайди. Бунда касаллик ўчоғини ультратовуш текшируви ёрдамида кўриш мумкин.
💘-босқич: саратон простатадан ташқарида ривожлана бошлайди. Метастазлар қўшни органлар, масалан, қовуқ ва тўғри ичак бўйлаб тарқалади. Бунда қов ва бел соҳаларида оғриқ пайдо бўлади. Қон аралаш пешоб ажралади, ачишиш ҳисси юзага келади.
💘-босқич: ўсимта янада катталашади, метастазлар хасталик ўчоғига қўшни бўлмаган органлар бўйлаб ҳам ёйила бошлайди.
🔎 Бемор ўзини ҳолсиз ҳис қилади, кўпинча мустақил бавл қила олмайди ва бунинг учун катетер ўрнатилади.
✅ Шу боис, 50 ёшдан ошган эркакларга ҳар йили камида бир марта тегишли тиббий текширувлардан ўтишни тавсия қиламиз.
🥙 Қолаверса, бу касалликдан сақланиш учун соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳам муҳим.
‼️ Айни пайтда марказимизда простата бези саратонига чалинган беморларни кам инвазив усуллар ёрдамида даволаш йўлга қўйилган.