Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мусулмонларни камситган компания жарима тўлайдиган бўлди

Мусулмонларни камситган компания жарима тўлайдиган бўлди

АҚШнинг Halliburton трансмиллий компанияси икки мусулмон ходим иш жойида камситилгани туфайли йирик миқдорда жарима тўлайди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Хьюстонда жойлашган мазкур компанияда иш берувчининг айби билан асли ҳиндистонлик Мир Али ва суриялик Ҳасан Снубарга нисбатан душманона муҳит пайдо бўлган. Раҳбарият ва ходимлар уларни камситган, террорчи деб атаган.

Бандликда тенг имкониятлар бўйича комиссия Мир Али ва Ҳасан Снубарнинг номидан Техас судига муржаат қилди. Суд қарорига биноан Halliburton компанияси мусулмон ходимларига 275 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Манба: islamnews.ru

Киритилди: 15:01 10.10.2019. Ўқилди: 2074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!