Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мусулмонлар идораси тўйлардаги исрофгарчилик ва дабдаба ҳақида фикр билдирди

Мусулмонлар идораси тўйлардаги исрофгарчилик ва дабдаба ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотираси, Ҳаж ва Умрага бориб-келувчиларни кутиб олишга бағишланган йиғинлар тўғрисида баёнот берди.

"Таассуфки, тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотираси, Ҳаж ва Умрага бориб-келувчиларни кутиб олишга бағишланган йиғинлар, улардаги бир-биридан ўтиб тушадиган, кимўзарга, риёга, исрофга тўла ишлар жиддий муаммолардан бири бўлиб келмоқда" дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар.

Шу сабаб зиёлилар, ёши кекса нуронийларни биргаликда аҳолига исрофгарчилик ва дабдаба қилаётганларга тушунтириш ишларини кўпайтиришга, бу каби иллатларга биргаликда барҳам беришга чорлади.

"Аллоҳ таоло ато этган мол-дунёни исроф қилиш катта гуноҳ эканини уқтирайлик! Бунинг ўрнига топганимизни савобли ишларга сарфлаб, бева-бечора, ночор, муҳтожларга ёрдам берайлик, ана шунда улкан савобга эга бўламиз, иншоааллоҳ!" — дейди муфтий.

Киритилди: 10:31 30.12.2024. Ўқилди: 1193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!