Америкалик тадбиркор Илон Маск Телеграм асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан кейин хорижга сафарларини чеклашни истисно қилмади.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида Маскни чет эл сафарлари оқибатлари ҳақида ўйлашга ундаган фойдаланувчилардан бирининг постига жавобан ёзди.
«Эҳтимол, "конституция билан ҳимояланган" мамлакатларга саёҳат қилишни чеклашим керак», дейилади хабарда.