Ҳукумат қарори (652-сон, 17.10.2025 й.) билан “Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисида ”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низом мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди.
📃 Сертификат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 3 йил муддатга электрон шаклда берилади.
✅ Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади.
✔️ Амалий (ижодий) имтиҳон ҳамда тест синовларининг ўртача натижасига кўра:
▪️ 70 ва ундан юқори балл олган талабгорга – A+ даражали;
▪️ 65 – 69,9 баллга – A даражали;
▪️60 – 64,9 баллга – B+ даражали;
▪️55 – 59,9 баллга – B даражали;
▪️ 50 – 54,9 баллга – C+ даражали;
▪️ 46 – 49,9 балл олган талабгорга – C даражали сертификат берилади.
🔗 B+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.