Бугун 27 сентябрь, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди. 

“Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларнинг растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди.

Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг  етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”.

Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди. 

“Мушук ўргатган менга одамийликни”, дейди.

7 йил аввал Эгей денгизидаги Греция оролларига боргандим. Греклар Грециядаги мушукларни йиғиб келиб ўша оролга ташлаб кетишган ва 3 минг доллар ойлик бериб мушукбоқарларни ёллашган. Мушукбоқарлар ўзбеклар эди. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мушук кимни севса, иймон ундадир”, деганлар. Дунёда азон ўқилмайдиган ягона давлат — Греция. Мушукларни хушламайди бу миллат.

Марзия САЙДАМ

Киритилди: 08:21 16.09.2020. Ўқилди: 1966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!