Япониялик боксчи Наоя Иноуэ иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевни мағлубиятга учратди.
32 ёшли япониялик Наоя 12 раунд натижаларига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан ғалаба қозонди - 117-111, 118-110, 118-110.
Иноуэ профессионал даражада 31 та мағлубиятсиз ғалабага эришган бўлса, 30 ёшли Аҳмадалиев 14 та ғалаба ва 2 та мағлубиятга учраган.
Япониялик боксчи WBO, WBC, IBF, WBA ва The Ring йўналишлари бўйича 2-энгил вазн тоифасида амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади.