Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мулкини гаровга қўйган тадбиркор ўзганинг қарзини тўлаб берди

Мулкини гаровга қўйган тадбиркор ўзганинг қарзини тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг ижро варақасига асосан “Yuksak Grandmax” МЧЖ дан ундирувчи “Агробанк” АТБ фойдасига жами 1,9 млрд. сўмдан зиёд миқдордаги кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мулк бино-иншоотларига қаратган ҳолда амалга ошириш белгиланган.

Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушгач, белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздор томонидан қарз қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, қарздорнинг ўзи ва бошқа шахсларга тегишли гаровдаги савдо дўкони бино-иншоотлари хатлаб қўйилган ҳамда аукцион савдосида сотиш учун ҳужжатлар тайёрланган.

Андижон шаҳрида жойлашган, баҳоси 625 млн сўмни ташкил этувчи савдо дўкони мулкдори Х.Р. ҳам мулкининг сотилиб кетиши мумкинлигини англаб етиб, мазкур суммадаги маблағни нақд пул шаклида тўлаб берди.

Шу тариқа, гаров мулки ҳисобидан таъминланган қарзнинг бир қисми қопланди. Ҳозирда қарздорликнинг қолган қисмини ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Мазкур ҳолат шундан далолат берадики, молиявий шартномаларда фақат қарздор эмас, балки уни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам жиддий масъулиятни ўз зиммасига олади. Гаров — оддий расмиятчилик эмас, балки ҳуқуқий ва молиявий кафолатдир.

Киритилди: 15:28 18.06.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!