Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мужтабо Хоминаий АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида тиззаси ва белидан жароҳат олган

Мужтабо Хоминаий АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида тиззаси ва белидан жароҳат олган

Мужтабо Хоминаий АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида тиззаси ва белидан жароҳат олган — Al Arabiya.

"Эроннинг янги олий раҳбари 28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига қарши қўшма ҳарбий операцияни бошлаган пайтда жароҳат олган. Ўша ҳужумда унинг отаси, Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаий ва турмуш ўртоғи ҳалок бўлган", дея хабар бермоқда телеканал Эрон расмийларига таяниб.

Манбаларга кўра, портлаш тўлқини оқибатида Мужтабо Хоминаий ерга йиқилиб тушган ва тиззаси ҳамда белидан жароҳат олган. Бундан ташқари, уни қулоғини орқа қисмида кичик кесик пайдо бўлган. Мужтабони белидаги жароҳат аллақачон тузалган, тиззаси эса тез орада тўлиқ соғайиши кутилмоқда. Қулоғи орқасидаги кичик кесик эса салласи сабаб кўринмайди.

Эрон расмийлари Мужтабо Хоминаийнинг соғлиғи бўйича хавотирга ўрин йўқлигини таъкидламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, душман томони олий раҳнамо ҳақида маълумот ёки ёзувларни қўлга киритиб, унга зарба беришга уринмоқда.

"Бу Эрон ҳукумати янги олий раҳнамо олган жароҳатлар тафсилотларини илк бор расман ошкор қилаётган ҳолат ҳисобланади. Хоминаий отаси ҳалок бўлганидан кейин Олий раҳнамо лавозимини эгаллаган. Шундан сўнг АҚШ уни ва бошқа муҳим амалдорларни топишга ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилган эди", дейилади Al Arabiya хабарида.

Киритилди: Бугун 18:44. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!