Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди

Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди

Хабар берганимиздек, бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-присининг навбатдаги босқичи ўтказиляпти.

Мусобақада супер енгил вазн тоифасидаги беллашувларда баҳс олиб бораётган ҳамюртимиз Мужибилло Турсунов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Мексика вакили Мишаэль Кабрерага қарши кечган беллашув тўлиқ 6 раунд давом этди. Якунда Турсунов ҳакамларнинг якдил қарори билан (58:55, 57:56, 57:56) зафар қучди.

Бу ғалаба орқали Мужибилло турнирнинг ярим финал босқичига йўл олди. У энди кейинги жангини октябрь ойида ўтказади.

Киритилди: 23:39 13.08.2025. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!