Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Муҳожирларга қарши ғазаб: россияликларнинг салбий муносабати ошкор бўлди

Муҳожирларга қарши ғазаб: россияликларнинг салбий муносабати ошкор бўлди

"Левада-центра" ўтказган сўров шуни кўрсатдики, россияликлар келгиндиларга нисбатан жуда салбий муносабатда: улардан келадиган зарар фойдасидан анча кўп деб ҳисоблашади, 70 фоизи эса ҳукумат муҳожирлар оқимини чеклашини истайди.

Шунга қарамай, сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги ўзлари яшаётган ҳудудда миллатлараро зиддиятни сезмайди, бошқа миллат вакиллари томонидан очиқ адоватни ҳис қилмайди ва ўзлари ҳам бундай туйғуни бошдан кечирмайди.

Шундай бўлса-да, россияликларнинг муҳожирларга муносабати салбийлигича қолмоқда: сўровда қатнашганларнинг аксарияти уларнинг жиноятчилик даражасини ошириши (66%), маҳаллий аҳолидан иш ўринларини тортиб олиши (56%) ва умуман иқтисодиёт ҳамда маданиятга салбий таъсир кўрсатиши (52 фоиздан) ҳақида фикр билдирган, деб таъкидлайди "Левада-центра" тадқиқотчилари.

Бундан ташқари, сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисмига яқини бутун мамлакат миқёсида миллий заминда оммавий тўқнашувлар юз бериши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Киритилди: 21:55 16.05.2025. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!