Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг жангари қаноти Иззиддин ал-Қассам бригадаси раҳбари Муҳаммад Синвар ХАМАСнинг Ғазо секторидаги янги етакчисига айланди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Синвар 2024 йил октябрь ойида вафот этган ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг укаси ҳисобланади. Ҳаракатнинг янги раҳбари 2023 йил октябрь ойидан бери Фаластин анклавида олиб бораётган Исроил ҳарбий амалиёти натижасида унинг жанговар қобилиятига жиддий путур етганлиги сабабли гуруҳни жонлантириш учун фаол ҳаракат қилмоқда, дея таъкидлайди нашр манбалари.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац ХАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар исроиллик аскарлар томонидан ўлдирилганини тасдиқлаган эди.