Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳ текинга Италия гранди сафига йўл олиши мумкин

Муҳаммад Салоҳ текинга Италия гранди сафига йўл олиши мумкин

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум якунланганидан кейин эркин агент сифатида "Ливерпуль"ни тарк этади. Speedline нашрининг маълумотларига кўра, мисрлик футболчини ўз сафига қўшиб олиш вариантини "Ювентус" кўриб чиқмоқда.

Турин клуби кейинги мавсум бошланишига қадар ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Италия жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти Салоҳни ҳужумнинг якуний учдан бир қисмида таркибга тажриба ва сифат қўшиш учун энг яхши вариантлардан бири деб ҳисобламоқда.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилда "Рома"дан "Ливерпуль"га 42 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда форвард "қизиллар" сафинда барча турнирларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 20:45. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!