«Сантос» марказий ҳужумчиси, бўлажак Жаҳон чемпионати учун Бразилия терма жамоасига чақирув олган Неймар жамоанинг мақсад ва амбициялари ҳақида гапирди.
«Менинг сўзларимни эслаб қолинг, ушбу Жаҳон чемпионатида биз бир бутун бўламиз. Бор кучимизни ишга соламиз. Биз кубокни Бразилияга қайтаришимиз шарт», — дея Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда таниқли журналист Фабрицио Романо.
Мундиалнинг гуруҳ босқичида Карло Анчелотти шогирдлари Марокаш, Шотландия ва Гаити терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Бразилияликлар учун турнир 14 июнь куни марокашликларга қарши ўйин билан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг совриндор жамоа ҳисобланади. Жамоа бош совринни беш марта қўлга киритган.