Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳ фаолиятидаги энг яхши мураббий ким эканлигини айтди

Муҳаммад Салоҳ фаолиятидаги энг яхши мураббий ким эканлигини айтди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятидаги энг яхши мураббийни айтди. Мисрлик биринчи ўринга Мерсисайд клубида бирга ишлаган Юрген Клопп ёки Арне Слотни қўймади.

"Спаллетти - ҳаётимдаги энг яхши мураббий. Мен унинг қўл остида катта ўсишга эришдим - нафақат тактик жиҳатдан, балки ақлий жиҳатдан ҳам. У менга ўз иқтидоримни кўрсатиш ва футболчи сифатида яхшироқ бўлиш имконини берди," - дея Салоҳнинг сўзларини келтиради Жанлука ди Марцио.

Лучано Спаллетти қўл остида Муҳаммад Салоҳ "Рома" сафида 62 та ўйинда майдонга тушган. Ушбу ўйинларда мисрлик футболчи 28 та гол урди ва шерикларига 20 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:07 20.07.2025. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!